Янгиликлар
03
МТМЛАР РАҲБАР ВА ХОДИМЛАРИ УЧУН ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ КУРСЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 8 февралдаги 45-ум сон “ Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий билимларини оши ришга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи ижроси юзасидан қабул қилинган Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил 18 февралдаги 39-ум сон буйруғининг 2-иловасида тасдиқлаб берилган графикка асосан, 3-4 апрел кунлари мактабгача таълим бошқармаси ва унинг тизимидаги муассасалар раҳбар ва ходимлари учун “ҳуқуқий маслаҳат курси”ташкил этилди.
Вилоят Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган ушбу тадбирда вилоят мактабгача таълим муассасалари бошқармаси ҳамда Гулистон шаҳар МТМлар бўлими тизимидаги барча мактабгача таълим масканларининг раҳбар ва ҳуқуқшунослари иштирок этдилар. Тингловчилар икки кунга мўлжалланган ўқув курсида белгиланган маърузалар - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг моҳияти, Меҳнат қонунчилиги нормаларини тушунтириш.
Соҳа ходимларининг меҳнатга доир ҳуқуқларининг бузилишининг олдини олиш чоралари, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш каби мавзуларда маърузалар тингладилар.
- Айниқса, вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳуқуқшуноси Муҳаммаджон Абдураҳмоновнинг меҳнат қонунчилиги бўйича маърузаси кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди, чунки, кўплаб раҳбар ва ишчи-ходимлар айнан шу соҳада муаммоларга дуч келадилар, - дейди вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи З. Ҳайдарова. – Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи А.Мавлонов жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш мавзусидаги маърузаси тингловчилар томонидан қизиқиш билан тингланди. А.Мавлонов кўплаб саволларга жавоб берди.
Ҳуқуқий маслаҳат курси эртага, 4 апрель куни давом этади.