Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 683 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ


Бугун Сирдарё вилояти юридик коллежида буюк бобокалонимиз Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилди.
Бўлажак  юристлар  спортнинг стол тенниси, шахмат ҳамда шашка турлари бўйича беллашдилар.  
Стол тенниси бўйича 102 гуруҳ  ўқувчиси  Д.Бутунбоев 1 ўринни эгаллади. Шахмат бўйича биринчи ўрин 103 гуруҳ талабаси Д.Усмоновга насиб этди.  Шашка бўйича 104 гуруҳ талабаси  Б. Ўрозов рақиблари , 103 гуруҳ ўқувчилари  Н.Ходжиев (2 ўрин) ва С.Нишонов (3 ўрин)ларни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди.
 Қизғин ўтган мусобақаларда қизларимиз ҳам фаол иштирок этдилар. Хусусан, стол тенниси бўйича 108- гуруҳ ўқувчиси  Г.Омонова  1 ўрин,  109 гуруҳ  ўқувчиси  З.Раҳимова 2 ўрин, 106- гуруҳ ўқувчиси  М.Шойбекова  3 ўринни эгалладилар. 
Ғолибларга  коллежнинг “кўчма кубоги” ҳамда дипломлар топширилди.