Янгиликлар
03
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯЧИЛАР УЧУН “ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ СОАТИ”
Вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Гулистон шаҳрида жойлашган Н-ҳарбий қисмида “Ҳуқуқий ахборот соати” ташкил этилди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Азизжон Мавлонов Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида гапириб берди.
- Мазкур Қонуннинг янги таҳрири 2017 йил 11 сентябрь куни Президент томонидан имзоланган. Ушбу Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин, аризалар, таклифлар ва шикоятлар эса мурожаатларнинг турлари ҳисобланади, - деди маърузачи ўз сўзида. Шу билан бирга малакали мутахассис ариза, таклиф ва шикоятлар, улар билан ишлаш тартиби тўғрисида сўзлаб берди.
Тадбирда шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори билан тасдиқланган “ Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясининг муддати 2019 йил 1 майга қадар этиб белгиланганлиги тўғрисида ахборот берилди.
- Бундай “Ҳуқуқий ахборот соатлари” гвардиячиларимиз учну жуда муҳим, - дейди ” Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Гулистон шаҳрида жойлашган Н-ҳарбий қисми командири маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник М.Ботиров.