Янгиликлар
29
Гулистон шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳар хотин- қизлар фаоллари, махаллалардаги хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилари ва жамоатчилик иштирокида семинар-машғулот ўтказилди.
Семинарда Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Назар Қаршибоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4235-сон қарори ҳамда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли Фармонлари мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.
Шунингдек, иштирокчилар малакали мутахассисдан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.