Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

МАХСУС УНВОН МУБОРАК!


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 28 августда 264-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда 265-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисида”ги Низомларга мувофиқ тақдим этилган тегишли ҳужжатлар асосида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимлари Адлия вазирлигининг тегишли комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилди.
Ўтказилган аттестация натижасига кўра, бугун Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Адлия вазирининг “Махсус унвонлар - мартаба даражалари бериш ҳақида”ги 2019 йил 18 мартдаги 189-шт-сон буйруғи билан қуйидаги ходимлар:
           Сирдарё вилоят кардиология диспансери юрисконсульти  Джураев Сардор  Холматовичга  “2-даражали юрист” мартаба даражаси,
           Сайхунобод тумани мактабгача таълим бўлими юрисконсульти Мустаев Бегали Хакимовичга 3-даражали юрист” мартаба даражаси топширилди.
Ююридик хизмат ходимларини мартаба даража олганлиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз.