Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

САРДОБА ТУМАНИДА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ БЎЙИЧА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ


Бугун  Сардоба туман адлия бў лими   томонидан тумандаги  мактабгача таълим бўлими ишчи-ходимлари учун  “Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли)сайлови тўғрисида”ги ” ЎРҚ-499-сонли  Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 июлдаги  “Обод маҳалла”  Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-489-сонли ҳамда 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги  ПФ-5618-сон  Фармонлари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.
-  Олдимизда  фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)сайловлари турибди, ушбу сиёсий жараёнларда  ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқ ва бурчларини англаб, сайлов қонунчилиги мазмун-моҳиятини тушуниб, иштирок этишини таъминлаш зарур, шундагина, маҳаллалар етакчилигига муносиб, халқ ташвиши билан яшашни ўз шаъни деб биладиган фидойи инсонлар сайланади, - дейди туман адлия бўлими бошлиғи Ғулом Абсаломов.