Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ


Сирдарё вилоят прокуратураси ҳамда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан бошқарма  мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги “Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4242-сон Қарори юзасидан вилоят ҳудудида яшовчи, эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган фуқаролар учун семинар ташкиллаштирилди.
Семинарда бошқарма етакчи маслаҳатчиси Л.Худойқулов маъруза қилди. Айтиш жоизки, юртимизда ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтиришга қаратилган изчил чоралар кўрилаётир, шу билан бирга, эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар учун ахборот ресурслари ва давлат тезкор оператив хизматлар билан алоқа ўрнатиш имкониятларини тўлиқ таъминлаш орқали мавжуд шароитларга мослаштириш тизимини янада такомиллаштириш зарурияти мавжуд .
Бундан ташқари, эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг жамиятга тўлиқ ижтимоий интеграциясини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, ушбу тоифадаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича ишлар амалга ошириб борилиши ушбу Қарорда келтирилганлигини тушунтирилди.  
-  Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизмати ташкил этилишини эшитиб, рости, қувондик, - дейди  Гулистон шаҳрилик дейди  Фание Аскарова. – Шу билан бирга, 2019 йил 1 июлга қадар эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларга шошилинч оператив хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, мобил алоқа сервисларидан фойдаланиш бўйича бепул хизмат кўрсатиш имконини берувчи ахборот тизими жорий этилиши айни муддао. Фарзандим 14 ёшда,  туғма  эшитиш қобилиятидан маҳрум, нутқи ривожланмаган, ишда пайтимда жуда хавотирланар эдим.  Юқоридаги хизматлар у ва унга ўхшаш муаммоси бор юртдошларимизга қўл келиши, оғирини енгил қилиши бор гап.