Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

ЁШ АВЛОДГА БЕБАҲО СОВҒА


Бугун эрта билан  Гулистон шаҳрида  старт олган "Ўзим ўқиган мактабимга менинг китоб туҳфам" акцияси   вилоятнинг барча ҳудудларида давом этди. 
Хусусан, вилоят адлия бошқармаси томонидан Сардоба туманидаги Пахтаобод ШФЙ Файзобод маҳалласида жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига 60 дона бадиий китоблар совға қилинди. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи  Ж.Нуритдинов китобларни  ўқувчиларга топширар экан, жисмонан ҳамда руҳан соғлом ва ҳуқуқий билимли ёшлар жамиятимиз келажаги экани, китоб – болалар учун энг яқин дўст, сирдош, билимлар хазинаси экани ҳақида, ўзи севган адиблар ҳамда асарлар ҳақида гапириб берди.

-Биз ушбу акция ташкилотчилари ҳамда  вилоят адлия бошқармасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, - дейди мактаб директори Худойберди Бойқулов. – Мактабимизда мингга яқин ўқувчи таълим-тарбия олади.   Президентимиз ташаббуси билан ёшларни китоб ўқишга ўргатиш, китобхон ва истеъдодли, зукко ўғил-қизларни  рағбатлантириш  каби хайрли тадбирлар  ўтказилаётганлиги туфайли  ўқувчиларимизда китобларга бўлган қизиқиш янада жонланди.  Тадбирлар самараси Ўзбекистонимиз равнақида намоён бўлиши шубҳасиз.