Янгиликлар
27
ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА
Ҳуқуқий онгли, ўз ҳуқуқи ва бурчини биладиган, унга амал қиладиган фуқаролар демократик жамиятда адашмай ўз ўрнини топиб кетади. Бугунги кунда туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан ҳудудлардаги ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотларга кириб, ишчи-ходимларга, хонадонларга кириб фуқароларга қонунчиликдаги янгиликлар, янги қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар беришмоқда.
Сайхунобод тумани адлия бўлими, сектор раҳбарлари, туман ҳокими, туман прокурори билан биргаликда тумандаги 6-сонли мактаб биносида 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сон "Ёшлар келажагимиз" Давлат Дастури тўғрисида"ги , 2018 йил 27 июндаги ПФ-5467 сон "Обод маҳалла" Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сонли "Деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон "Ҳар бир оила тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик, боғдорчилик ва чорвачилик соҳаларини янада ривожлантиришга бўйича қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва қулайликлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори ижроси бўйича семинар ўтказилди.
-Тадбирда асосан, маҳалла фаоллари ҳамда тадбиркорлик истагида бўлган фуқаролар иштирок этишди, - дейди Сайхунобод туман адлия бўлими бошлиғи Наиль Тагиров. – Айтиш жоизки, туманимиз аграр туман бўлгани сабабли, кўплаб фуқароларимиз Ўзбекистон Республикасининг балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик, боғдорчилик ва чорвачилик соҳаларини янада ривожлантиришга бўйича қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва қулайликлар тўғрисида қизиқиш билдиришди. Шу билан бирга шу куннинг долзарб мавзуси бўлиб турган Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори мазмун-моҳияти, қарорда белгиланган муддат яқинлашиб қолгани ҳақида аҳолига тушунтириш берилди.
Куннинг иккинчи ярмида Сайхунобод тумани Адлия бўлими томонидан тумандаги Гулистон МФЙда маҳалла раиси иштирокида деҳқон хўжаликлари ва томорқа участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича тарғибот -ташвиқот ишлари олиб борилди.