Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

КРЕДИТ АЖРАТИЛДИ


Мамлакатимиз бозор иқтисодиётига шахдам қадамлар билан кириб келди, талаб ва таклиф шароитида аҳолида банк кредитларига эҳтиёж ошди.
Аммо, кредит олиш истагида бўлган  фуқаролар ўз фаолиятида баъзи муаммоларга дуч келаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Фуқаро С.Мамараҳимова ҳам “Ҳамкорбанк” АТБ Гулистон филиали ходимлари кредитни ўз вақтида бермаётганлигидан норози бўлиб. Сирдарё вилояти адлия бошқармасига қилган оғзаки мурожаати  ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида кўрилган чоралар натижасида  филиал ҳамда   С.Мамараҳимова ўртасида тузилган 2019 йил 15 мартдаги 0528/01-сонли кредит шартномасига асосан 2019 йил 18 март куни жами 5 500 000 сўм кредит маблағлари ажратиб берилган.
-Ниҳоят кредит ажратилиб, маблағ қўлимга текканидан хурсандман, - дейди фуқаро С.Мамараҳимова хурсандчилигини яширмай. – Адлия бошқармаси ходимларининг аралашуви туфайли  қонуний йўл билан тижорат банкидан кредит олдим, амалий ёрдамлари учун адлия ходимларига миннатдорчилик билдираман.

Азизжон Мавланов,
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими
бошлиғи