Янгиликлар
26
МУРОЖААТЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПДИ
“Сирдарё ИЭС Қурилиш” унитар корхонасининг 7 нафар ходимига тўланмай қолган жами 22 939 039 сўм ойлик маоши ундириб берилди.
Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими фуқаро А.Турдибоев ва бошқаларнинг иш ҳақи ўз вақтида берилмаганидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида “Сирдарё ИЭС Қурилиш” унитар корхонаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори талаблари қўпол бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 504-сонли қарори ҳамда Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи молиявий аҳволидан қатъий назар ходимга бажарган иш учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ходимлар манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Суд ҳукмига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига иш ҳақи ундирилиши таъминланди.