Янгиликлар
04
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ - ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 22 ноябрида Самарқанддаги форумлар саройида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишлаб Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми иштирокчиларига йўллаган мурожаатномасида:
Бизнинг устувор вазифамиз инсон салоҳиятини рўёбга чиқаришга ҳар томонлама кўмаклашиш, унинг асосий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат, деб таъкидлаган эди.
Сирдарё вилояти туман-шаҳар адлия бўлимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда шу мавзуда барча ҳудудларда давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказмоқдалар.
Ховос туман адлия бўлими томонидан ҳам бу борада ташкилот, корхона ва муассасалар, маҳаллаларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Яқинда адлия бўлими ҳуқуқшунослари тумандаги 13-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари ўртасида меҳнат ҳуқуқлари бўйича давра суҳбати ўтказишди. Тадбир жараёнида ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан тест сўровномаси ҳам ўтказилди. Шу билан бирга, мактаб жамоасига янги қабул қилинган қонун, Фармон ва қарорлар ҳақида тушунчалар берилди.
Сирдарё вилояти
Адлия бошқармаси