Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

35 НАФАР ФУҚАРОГА 13 МИЛЛИОН СЎМДАН ЗИЁД ИШ ҲАҚЛАРИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ


Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелдаги 5415 –сонли “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3 бандида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш туман-шаҳар адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Шу муносабат билан Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳардаги қатор, ижтимоий–ҳуқуқий муаммоси мавжуд фуқаролар кўпчиликни ташкил этган маҳаллаларда яшовчи фуқаролар ўртасида сайёр қабуллар ташкил этилди.                                                        

Сайёр қабуллар давомида иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, иш ҳақи ундириш ва бошқа масалалар юзасидан жами 38 нафар фуқародан мурожаатлар қабул қилинди.                                                                                     

Мазкур мурожаатлар бўйича ўтказилган ўрганишда, шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан жамоатчилик асосида ишловчи 35 нафар фуқарога иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди, марказга тақдимномалар киритиш орқали 35 нафар фуқарога 13 миллион сўмдан зиёд иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.