Янгиликлар
ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИГА МАРТАБА ДАРАЖАЛАРИ БЕРИЛДИ!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисида”ги Низомларга мувофиқ, Адлия вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 901-шт-сон “Махсус унвонлар – мартаба даражалари бериш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинган.
Жорий йилнинг 8 январь куни Сирдарё вилоят адлия бошқармасида юридик хизмат ходимларининг навбатдагилари Норматов Рустам Равшан ўғли, Бекмуратов Мухитдин Ражабович, Маматов Носиржон Ширинович, Машарипов Бахтиёр Ачилович ва Тағаев Шарифжон Хушвақтовичлар махсус унвон “1-даражали юрист” мартаба даражаси Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Қудратов томонидан тантанали тарзда топширилди.
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматлар
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими