Янгиликлар
27
СИРДАРЁДА ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон қарорининг 5-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўйича махсус ваколатли орган этиб белгиланган.
Шу муносабат билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан 2018 йил 26 декабрь куни юридик хизмат соҳасидаги самарали меҳнати учун ҳам бир қатор юридик хизмат ходимлари адлия бошқармаси бошлиғининг Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди ҳамда юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни бажариб, юридик хизмат ходимига зарур шароитларни яратиб берган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига адлия бошқармаси бошлиғининг Ташаккурномалари топширилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан бир қатор юридик хизмат ходимларига берилган маҳсус унвон -мартаба даражалари тантанали равишда ўқиб эшиттирилди ва буйруқларини ўз эгаларига топширилди.
Йиғилиш давомида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов ўтиб бораётган 2018 йилда эришилган натижалар ва 2019 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ҳамкорликдаги режалар белгилаб олиниб барчани кириб келаётган “Янги йил” байрами билан муборакбод этди.
Даврон Бурхонов
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
бўлими бошлиғи