Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ҳамкорлик янада кенгаяди


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилояти худудий бўлинмасида “ОАВ фаолиятининг самарадорлиги фуқаролик жамияти шаклланишининг асосий омили сифатида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, вилоятдаги барча матбуот ҳамда вилоят телевидение, радио ходимлари иштирокида.

IMG_0634.jpg

Тадбирнинг асосий мақсади: аёлларнинг ижтимоий фаоллиги, сиёсий, ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ҳамда уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтиришга оид масалаларини муҳокама этишга бағишланди.

Тадбир давомида таъкидландики, ОАВ фаолиятининг самарадорлиги фуқаролик жамияти шаклланишининг асосий омили экан унингфаолиятини кучайтириш, мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаётидаги ролини ошириш, хотин-қизларнинг маънавий ва интеллектуал ўсишини таъминлаш давлат ва жамият олдида турган устувор вазифалардан биридир.

Мамлакатимизда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи ҳуқуқий асос яратилган бўлиб, уларнинг оила, жамиятдаги ролини ошириш, ҳар томонлама ривожланиши учун барча шароитлар мавжуд.IMG_0653.jpg

Тадбир иштирокчилари аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, аёлларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишдилар.

Таъкидлаш лозимки, давра суҳбати замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этилган бўлиб, тадбир иштирокчилари тегишли мавзуга оид материаллар билан қизиқарли равишда танишиш имконига эга бўлдилар.