Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари


Тошкент давлат юридик университетида “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференсияси ўтказилди. 1.jpgМустақиллик йилларида бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф етиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.


Мазкур жараёнлар мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг саъй-ҳаракатлари натижасида давлатимизнинг устувор вазифасига айлантирилди ва бунда давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг тадбиркорлик фаолияти ва хусусий мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлашдаги масъулияти оширилди.


1.jpgМазкур ислоҳотларнинг изчил давом етиши ва уни таъминлаш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрда “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармонининг қабул қилиниши ва унда 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил етиш каби масалаларнинг белгиланиши муҳим аҳамиятга ега.


1.jpgШу муносабат билан Тошкент давлат юридик университетида ташкил етилган “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалалари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференсиясининг асосий мақсади мазкур Фармонда белгилаб берилган чора-тадбирлар юзасидан илмий-амалий масалаларни муҳокама қилиш, уни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини ва механизмларини ишлаб чиқиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва йечимлари юзасидан соҳа мутахассисларининг фикр ва таклифларини умумлаштириш, ислоҳотларнинг амалга оширилишида кутилаётган натижаларни таҳлил қилишдан иборат.


Мазкур конференсияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан илгари сурилган илмий фараз ва амалий таклифлар ҳамда хулосалар Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалаларини ўрганишга қаратилган. Конференсия қизғин мунозаралар ва амалий фикрлар алмашинуви тарзида ўтди.


1.jpgКонференсияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинг институти, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Олий ўқув курслари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари билан биргаликда ушбу мавзу билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди ҳамда тегишли тавсия ва хулосалар ишлаб чиқилди.