Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш, ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги сифат босқичи – ҳаётимиз фаровонлиги кафолати


Сирдарё вилояти адлия бошқармаси, Хўжалик суди, Вилоят прокуратураси, Божхона ҳамда Солиқ бошқармалари хамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, 1.jpgхусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон Фармони мазмун моҳиятини кенг оммага тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди.

Ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона дарча” марказлари ходимлари бир даврага жамланган ушбу тадбирда Фармон бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этишди.

Семинарда Фармонининг қабул қилиниши билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига доир яна бир қатор қулайликлар, имтиёз ва преференцияларни яратиш билан бирга уларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқилганлиги хусусида фикр мулоҳазалар юритилиб, маърузачилар томонидан жорий этилаётган янги тартиботлар хусусида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шу ўринда, семинар иштирокчиларисўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатларига асосан тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, уларни ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш масалалари билан бир қаторда тадбиркорлар фаолиятига аралашувларни янада чеклашга қаратилган меъёрлар тўғрисида фикр алмашдилар.

1.jpgБу – юртимизда мулкдорлар манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, ҳар бир фуқаронинг ҳеч бир монеликсиз тадбиркорлик фаолияти билан эркин ва самарали шуғулланиши, кичик бизнеснинг жадал суръатда равнақ топиши учун барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш йўлида рўёбга чиқарилаётган ислоҳотларга берилаётган муносиб баҳо, десак янглишмаймиз

Шунингдек, семинарда Фармонда назарда тутилган механизмларнинг тўлақонли ишлаши, шак-шубҳасиз, хусусий секторни равнақ топтириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан белгилаб берилган йўлнинг узвийлиги ва изчиллигини таъминлаши эътироф этилди.

Семинар якунида тадбир ташкилотчилари ва иштирокчилар томонидан шу каби туркум семинарларни туман ва шаҳарларда ўтказиш юзасидан келишиб олинди.