Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларида навбатдаги қадам


1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази биносида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850-сон фармонининг мақсади, мазмун-моҳиятини кенг аҳолига етказишни таъминлашга қаратилган амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда таъкидланганидек, мустақиллик йилларида амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жамият ҳаётини янада демократлаштириш ва эркинлаштиришга, суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишга хизмат қилмоқда. Бироқ, мамлакатни ривожлантиришнинг замонавий талаблари ва стратегик устувор вазифалари суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич такомиллаштириб боришни тақозо этади.

1.jpgЎзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариб, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, одил судловга эришиш даражасини оширишдан иборат асосий устувор йўналишларни белгилаб берди.

Фармонга мувофиқ мазкур устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган судьялар мустақиллиги, уларнинг фақат қонунга бўйсуниши ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига оғишмай амал қилинишини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тартибининг бузилишига йўл қўймаслик, фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ҳамда аҳоли билан ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш орқали камчилик ва қонунбузилишларни аниқлаш, 1.jpgбартараф этиш, илғор илмий-техника воситалари ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, идоравий назоратни кучайтириш, ходимлар ўртасида суиистеъмолчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш, кадрлар таркибини сифат жиҳатидан яхшилаш, кадрларни танлашнинг замонавий механизмларини жорий этиш вазифалари белгиланди.

Маълумки, ҳуқуқий давлат, демократик жамият қуришнинг энг муҳим шартларидан бири – суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашдан иборат. Фармонга мувофиқ суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, юқори малакали ва самарали фаолият юритувчи суд корпусини шакллантириш мақсадида илк бор судьяларнинг ваколат муддатлари қайта кўриб чиқилди. Киритилаётган бу ўзгартишлар халқаро стандартлар ва ривожланган демократик давлатларнинг илғор тажрибасига тўлиқ мос келади.

Шунингдек, мазкур фармон билан 2017 йилнинг 1 апрелидан бир қатор кодекс ва қонун ҳужжатларига инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш, одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.

1.jpgТадбир иштирокчилари мазкур фармон, энг аввало, инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсизлиги, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмаслиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига тўла мос келишига эътибор қаратдилар.

Қайд этилган асосий вазифалар ва янги нормаларни ҳаётга татбиқ этиш учун фармон билан суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш борасида 8 та энг устувор соҳалар бўйича 45 та аниқ тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Анжуманда сўзга чиққан ҳуқуқшунос олимлар ва амалиётчилар томонидан юқоридаги фармоннинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказишда журналистлар олдида турган долзарб вазифалар, эътиборга олиниши лозим бўлган муҳим жиҳатларга урғу берилиб,тегишли тавсиялар тақдим этилди..