Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Тадбиркорлик равнақига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботининг ўзига хос жиҳатлари


Республика Адлия вазирлиги томонидан вазирлик ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриётида оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатаётган журналистлар учун “Тадбиркорлик равнақига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарғиботининг ўзига хос жиҳатлари” мавзуида ўқув семинар ташкил этилди. 1.jpg

Мазкур тадбирда хуқуқшунослар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, вазирлик тизимидаги матбуот нашрларида фаолият кўрсатаётган ходимлар иштирок этдилар.

Семинарни Адлия вазирлиги Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосариМуҳаммадиев Актам Зайниддинович кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилди.

Маърузачи таъкидлаганидек, мазкур Фармон мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслигига хизмат қилади. Шунингдек, Фармонда назорат идораларининг тадбиркорлар фаолиятига аралашувини кескин қисқартиришга қаратилган норма, тадбиркорлик субъектларини жавобгарлигини либераллаштиришга қаратилган бир қатор нормалар белгиланди. Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган корхоналарга имтиёз берилди.

1.jpgТаъкидландики, янги қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларнинг ҳаётга кенг татбиқ этилишини таъминлаш уларнинг мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига ўз вақтида етказиш, хуқуқий тарғиботнинг таъсирчан усулларини қўллаш билан бевосита боғлиқ. Бунда миллионлар минбари бўлган Оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли бениҳоя катта.

Айни вақтда ҳуқуқий тарғиботнинг содда ва равон тилда аҳолига етказилиши, қонун ва фармонлар моҳияти, уларда белгиланган вазифаларнинг тўғри талқин этилишини таъминлашда ҳуқуқшунослар билан журналистлар ҳамкорлиги яхши самара беради. Халқимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонунчилигимиздаги янгиликлардан уларни хабардор қилиш мақсадида Адлия вазирлиги ва унинг қуйи тизимлари томонидан хуқуқий маърифий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини аҳоли, айниқса, тадбиркорлар ўртасида янада кенг тарғиб қилиш мақсадида жойларда маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Маърузачи, шунингдек, Фармонда давлат органлари, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмаларига юклатилган вазифалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди ва кўргазмали слайд орқали оммавий ахборот воситалари ходимларига бу борада Адлия вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Матбуот, радио, телевидение ва интернет журналистикаси йўналишларида ҳуқуқий мавзуларни ёритишга ихтисослашган журналистлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

1.jpgТадбирда сўзга чиққан Адлия вазирлиги масъул ходимлари, ҳуқуқшунослар мазкур Фармон маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш йўлини давом эттириб, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларини ҳамда тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга ошираётган шахсларни, улар томонидан етказилган зарарни қоплаган ва ҳуқуқбузилиши оқибатларини белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод қилиш каби тубдан янги чораларни назарда тутишини алоҳида таъкидлашди ва мазкур Фармон билан қонунчилигимизга киритиладиган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Хусусан, Фармон кучга киргач, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўллаш тақиқланади. Кўрсатиб ўтилган нормалар тадбиркорлик субъектларини икки марта жазолашни истисно этибгина қолмай, балки биринчи марта ҳуқуқбузарликни содир этган ва ўз айбини ювган фуқароларга ўзининг тадбиркорлик фаолиятини салбий оқибатларсиз давом эттириш имконини беради, бу чора уларнинг ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиришга ҳам йўналтирилган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Солиқ кодексига ва бир қанча бошқа қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Шу ўринда семинар қатнашчиларининг эътибори мазкур Фармон энг аввало хусусий мулкни хуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилгани ва ушбу соҳада давлат сиёсати сифат жиҳатидан янги даражага ўтишига қаратилди. Ана шу нуқтаи назардан ушбу хужжат “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик”ни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлайди.

1.jpgФармонда яна бир муҳим жиҳатга алоҳида эътиборга қаратилган. Яъни, эндиликда хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этилган ишлаб чиқариш корхоналарига беш йил мобайнида улар рўйхатдан ўтказилган санада амалда бўлган солиқ ставкалари ва бошқа мажбурий тўловларни қўллаш ҳуқуқи берилади. Бу имтиёз инвестиция сифатида киритилган маблағлар миқдоридан қатъи назар хорижий инвестициялар иштирокидаги барча корхоналарга татбиқ этилади.

Шунингдек, Фармон қоидаларини амалда рўёбга чиқариш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, хусусий мулкчиликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилаш борасида бешта энг устувор соҳа бўйича 42 та аниқ чора-тадбир амалга оширилишини назарда тутувчи Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Тадбир иштирокчиларига мавзуни очиб беришда мазкур дастурда ифода этилган чора-тадбирлар, умуман фармон ижросининг таъминланиши қандай самара беришини хаётий мисоллар билан бойитиш, хусусий секторнинг мамлакат иқтисодиётидаги ошиб бораётган улуши нималар хисобига қўлга киритилаётгани тўғрисидаги далил ва рақамлар келтириш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Таъкидлаш лозим, Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва унга шарҳ ўзбек ва рус тилларида ҳамда лотин имлосида яхлит қўлланма ҳолида нашр қилинди.

Анжуманда мазкур қўлланманинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Ушбу қўлланма аҳолининг, айниқса, тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимларини кенгайтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек уларнинг эркин ва қонуний фаолият юритиши учун дастуриамал бўлиб хизмат қилиши қайд этилди ва китоб тадбир иштирокчиларига тарқатилди.