Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Фармон мазмун-моҳияти


1.jpgЎзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон Фармонининг мақсади, мазмун-моҳиятини оммага тушунтириш бўйича Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда режа тасдиқланди.

Мазкур режага асосан 2016 йил 11 октябрь куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмасининг мажлислар залида мазкур Фармонининг мақсади ва мазмун-моҳияти бўйича давра суҳбати ўтказилди.1.jpg

Ушбу давра суҳбатида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Фермерлар кенгашининг масъул ходимлари, Тадбиркор аёл уюшмаси вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари қатнашишди. Давра суҳбатида вилоят адлия бошқармасининг биринчи ўринбосари О.Мавлонбердиев сўзга чиқиб, қатнашчиларга Фармонининг мақсади ва мазмун-моҳияти юзасидан қисқача тушунтириш бериб ўтди.

1.jpgХусусан, 2017 йилдан бошлаб текширишларнинг бир қанчатури бекор қилиниши,тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларига маъмурий ва жиноий жавобгарлик, жарималар ва молиявий санкцияларқўлланилишини истисно қилувчи тартиблар жорий этилиши белгиланлиги, бундан ташқари, хорижий инвестиция иштирокидаги кохоналар учун солиқ соҳасида янги имтиёзларнинг жорий этилганлиги, экспорт контрактларининг божхона органларида ҳисобга қўйишнинг бекор бўлиши ва бошқа бир қанча имтиёз ва қулайликларнинг яратилиши алоҳида аҳамият касб этганлигини айти ўтди.

Шунингдек, Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 42 та аниқ чора-тадбир амалга оширилишини назарда тутувчи Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, унда 
5 та янги қонун ("Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида", "Маъмурий тартиб-таомиллар 1.jpgтўғрисида", "Давлат харидлари тўғрисида" ва "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги қонунлар) қабул қилиниши, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш 26 та ҳамда аниқ ташкилий чораларни кўриш бўйича 11 та вазифалари белгиланлигини қайд қилди.

Шунингдек, тадбирда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассислари ҳам ўз фикр мулоҳазалари билан чиқиш қилишди.

Давра суҳбатида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тегишли жавобларни олишди.