Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!


Куни кеча Сирдарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ органлари ходимлари иштирок этишди. 1.jpg

Йиғилишни бошқарма бошлиғи А.Ташкулов табрик сўзи билан очиб, Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча соҳаларида кенг кўламли демократик ислоҳотлар ўтказилганлиги, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий тизимни тубдан янгилашнинг, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари барпо этилганлиги, мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, ор-номуси, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият даражасига кўтарилганлигини эътироф этди.

Халқимизнинг азалий орзуси мустақиликка эришганлигимиз мана 25 йилдирки, кенг нишонланиб келинмоқда. Ўтган даврда мамлакатимиз дунё ҳамжамиятида мустақил давлат сифатида улкан ютуқларга эришди.

Юртимизда ҳукм сураётган тинч ва фарорвон ҳаёт, барча соҳаларда дадил қадамлар билан ривожланишнинг замирида, шу юртда яшаётган халқимизнинг баҳамжиҳатлиги, муҳтарам Президентимиз раҳномолигидаги олиб борилаётган доно ва узоқни кўриб амалга оширилаётган оқилона сиёсат натижасидир.

1.jpgМаънавий қадриятларнинг тикланиши, миллий ўзликни англаш ҳиссининг ўсиши учун шарт-шароитлар яратилиши, ислоҳотларнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини тўлиқ таъминлашга қаратилганлиги, мулк ҳуқуқининг мустаҳкамланганлиги инсонлар дунёқарашини, улар ҳаётининг мазмун-моҳиятини тубдан ўзгартирувчи муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариат идоралари ва ФҲДЁ органлари ходимлари ҳам самарали хизмат қилиб, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Хаммамизга маълумки, ҳар йили байрам арафасида мамлакатимиз ривожланишига ҳисса қўшаётган бир гуруҳ юртдошлари Ватанимиз давлат мукофоти билан тақдирланади.

1.jpgШу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июлдаги Фармони билан “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони таъсис этилган бўлиб, ушбу эсдалик нишони билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик ва тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, миллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг барча соҳалари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар тақдирланади.

Тадбирда Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими бошлиғи Э.Махкамов, Гулистон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири Р.Уралова ва Янгиер шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси Х.Шодиеваларга “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони тантанали равишда тақдим қилинди. Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи буйруғига биноан бир гурух ходимлар фахрий ёрлиқлар билан, айни пайтда хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар пул мукофотлари билан ҳам тақдирланишди.