Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Репродуктив саломатлик


1.jpgЎзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллигини муносиб кутиб олиш ва мамлакатимизда ёшларни хар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, маънавиятини ва интелектуал салохиятини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алохида эътибор қаратилмоқда.

Улар учун яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш мақсадида Вилоят адлия бошқармаси, Сирдарё туманидаги 1 ва 2-сон ФҲДЁ бўлимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Сирдарё туман кенгаши, туман маданият ва спорт ишлари бўлими билан хамкорликда жорий йилнинг 24 август куни Сирдарё туман 1-сон ФҲДЁ бўлимида “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва репродуктив саломатлик”мазусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни адлия бошқармаси Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлимибошлиғи Элдор Махкамов очиб берди. Тадбирда бугунги кунда муаммога айланиб бораётган эрта турмуш ва қариндошлик хамда булар оқибатида туғилаётган ногирон болалар айни вақтдаги репродуктив саломатликнинг қай даражада мухим ўринга 1.jpg эга эканлигини акс эттирувчи сахнавий кўринишларда“Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Сирдарё туман кенгаши қошидаги Саломатлик ва экология тўгараги кўнгилли тарғиботчилари томонидан намойиш этилди.

Тадбир якунида ФҲДЁ органлари ходимлари ва йиғилганларга “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Сирдарё туман Кенгашининг “Таманно” ансабли томонидан концерт дастури намойиш этилади.Тадбир жараёнида йиғилганлар мавзуга оид ўз фикр мулохазаларини билдириб ўтишди.