Янгиликлар
Касбим менинг – фахрим менинг
Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан Гулистон ва Сайҳунобод ФҲДЁ бўлимлари биргаликда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан “Энг яхши ФҲДЁ бўлими” кўрик танлови ташкил этилди.
Кўрик танловини вилоят адлия бошқармаси нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ бўлими бошлиғи Э.Маҳкамов бошқариб, тадбир иштирокчиларига кўрик танловнинг мақсад ва вазифалари бўйича батафсил ахборот ҳамда туман, шаҳар давлат нотариал идоралари ҳамда ФХДЁ бўлимлари иш фаолиятларини янада яхшилаш борасидаги вазифаларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.
“Энг яхши ФҲДЁ бўлими” кўрик танлови Гулистон тумани бир гуруҳ ёшлари томонидан тайёрланган “Тузоқ” номли театрлаштирилган саҳна кўриниши билан бошланди.
Ўқувчи ёшлар ижросида “ Соғлом она ва бола йили” Дастурининг мазмун моҳиятини, оилада соғлом муҳитни яратиш ва эрта турмуш ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, соғлом турмуш тарзига риоя этиш мавзуларида саҳна кўринишларини семинар иштирокчиларига намойиш этдилар.
Семинар якунида Гулистон ва Сайҳунобод туман ФҲДЁ бўлимларининг “2015-2016 йиллар давомида юритилган иш ҳужжатлари вилоят адлия бошқармаси ходимлари, вилоятдаги барча туман, шахар ФХДЁ бўлимлари мудиралари томонидан ўрганилиб, Бинони сақлаш ва фойдаланиш аҳволи, Бино атрофи ва ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари, Товар-моддий бойликлар ва жихозлардан фойдаланиш аҳволи, ФҲДЁ органининг архив ҳолати, Иш фаолиятини яхшилаш юзасидан амалга оширилган ишлар, Юридик адабиётлардан фойдаланиш ва туркумлаш аҳволи, Иш юритиш аҳволи, ФҲДЁ органи ҳаракатларни амалга оширишда ва расмийлаштиришда қонунчиликка риоя этилиш аҳволи ўрганилиб, кўрик танловни баҳолаш мезонлари асосида баҳоланди. Комиссия аъзолари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Танлов ўзаро тажриба алмашиш учун қулай шароит яратди