Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Тадбиркорлик фаолияти – давлат муҳафазасида


Республика Адлия вазирлиги ҳамда Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Хусусий мулк-дахлсиз, тадбиркорлик фаолияти давлат муҳофазасида” мавзуида анжуман ташкил этилди. 1.jpg

Унда ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат қилувчи органларнинг масъул ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек хусусий сектор вакилларини бир даврага жамлаган тадбирда хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувларни янада чеклаш борасида сўнгги йилларда мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва уларни амалиётда қўллаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Адлия вазирлигининг янги лойиҳаси – “Текширишларни руйхатга олиш китобининг электрон шакли” жорий этилиши билан боғлиқ тартиб-таомиллар қатнашчилар эътиборига тақдим этилди. Мазкур он-лайн тизими ёрдамида тадбиркорлар ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувларни тезкорлик билан аниқлаш ва уни бартараф этиш мумкин бўлади. Яъни, эндиликда ўтказилаётган ҳар бир текширишни Адлия вазирлиги томонидан бевосита назорат қилиб бориш ва қонунийлигини таъминлаш имконияти яратилди. Учрашувда ушбу он-лайн тизим, ундан фойдаланиш тартиби хусусида тушунтириш берилди.

Шу ўринда анжуман иштирокчиларисўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатларига асосан тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш масалалари билан бир қаторда тадбиркорлар фаолиятига аралашувларни янада чеклашга қаратилган меъёрлар тўғрисида мулоҳаза юритдилар.

Хусусан, Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тартиблари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этиш натижасида назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлар ўтказиш кескин қисқартирилди.

Бундан ташқари Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилиши қайд этилиб, ҳар қандай текшириш албатта ушбу ваколатли органнинг тегишли рухсати билангина ўтказилиши белгиланди.

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилиши, уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларининг эса фақат суд тартибида қўлланилиши мустаҳкамланди.

1.jpgМазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 августида қабул қилинган Қонун тадбиркорликнинг янада ривожланиши ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатли ҳимоя қилинишида муҳим аҳамият касб этади.

Анжуманда мазкур қонун ҳужжатларининг моҳияти, текширишлар тартибларига оид қоидалар хусусида батафсил маълумот берилди. Ноқонуний аралашувларнинг олдини олишда “Текширишларни рўйхатга олиш китоби”нинг жорий этилган электрон шакли таъсирчан механизм булиши қайд этилди..

Муҳокамаларда назорат қилувчи органлар масъул ходимлари томонидан қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатувчи идоралар томонидан белгиланган талаблар даражасида иш олиб борилиши қонунийликни таъминлашга, тадбиркорларнинг давлат органларига нисбатан ишончи ортишига ва ўз навбатида уларнинг иқтисодиётдаги улушининг янада кўпайишига хизмат қилиши эътироф этилди.