Янгиликлар
“Ягона дарча” – халқ хизматида
Адлия вазирлиги томонидан “Ягона дарча” марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланишни кенг жорий этиш ва марказларни коммуникация хизматлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ижросини амалга ошириш юзасидан Адлия вазирлиги ва Сирдарё вилоят адлия бошқармаси билан хамкорликда вилоятдаги “ягона дарча” марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида семинар йиғилиши ўтказилди.
“Ягона дарча” марказларнинг масъул ходимлари электрон рақамли калитлар билан таъминландиҳамда интернетдаги маълумотлар узатишнинг миллий сегменти тармоғига “Е-ижро” ахборот алмашиш Дастурига уланган ҳолда мурожаатлар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан фойдаланиш тизими йўлга қўйилди.
“Ягона дарча” марказларига ажратилган 90 та штат бирлиги учун тавсия этилган 140 нафар молия, солиқ, юридик ва бошқа мутахассисликларга эга кадрлардан 80 нафар малакали кадрлар танлаб олинди ва улар тегишли буйруқлар билан лавозимга тайинлаш учун туман (шаҳар) ҳокимликларига тавсия этилда ва ўз иш фаолиятларини олиб бормоқда.
Вилоятда жами 11 та “ягона дарча” марказлари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси таъмирдан чиқарилди, компютер, оргтехника жихозлари ҳамда керакли мебеллар билан таъминланди.
Семинар якунида “ягона дарча” марказлари фаолиятини юритишда келиб чиқаётган муаммолар юзасидан соҳа мутахасислари томонидан берилган саволларга жавоб берилди.