Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ - МУҚАДДАС


“Давлат бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва назорат қилувчи органлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонунларга риоя этилишининг долзарб масалалари” мавзусида вилоят адлия бошқармасида семинар ташкил этилди.IMG_0412.jpg

Маълумки, давлат рамзлари, яъни давлат байроғи, герби ва мадҳияси ҳар бир мамлакатнинг халқаро муносабатлардаги миллий тимсоли ва рамзи сифатида муҳим сиёсий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, ушбу рамзларсиз давлатнинг сиёсий мустақиллигини ва унинг халқаро муносабатларда тутган ўрни ва ролини тасаввур этиб бўлмайди.

Шунга кўра, мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунларданоқ давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан миллий давлат рамзларини ишлаб чиқиш ва унинг ҳуқуқий асосларини қонун йўли билан мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратилди.

Натижада, 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги, 1992 йил 2 июлда эса “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги ҳамда 1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонунлар билан миллий давлат рамзларимиз, яъни Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи, герби ва мадҳияси қабул қилиниб, тасдиқланди.

Ўтган йиллар давомида миллий давлат рамзларимиз мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий юксалишида ҳамда халқаро муносабатларда ўз ўрни ва мавқеига эга бўлди.IMG_0392.jpg

Семинарда таъкидланганидек, сўнгги йилларда давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар эса бу борадаги ҳуқуқий муносабатларни янада такомиллаштириш баробарида фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг давлат рамзларига нисбатан бўлган ҳурмати ва ишончини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Жумладан, 2010 йил 24 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари тўғрисидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан давлат рамзлари тўғрисидаги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, бу борадаги қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилди.

Хусусан, Ушбу қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири жойлаштирилиши мажбурий бўлган давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари рўйхати қатъий қилиб белгиланди.

Шунингдек, Қонун билан Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги ҳамда давлат байроғи тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишлар, хизматлар) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмаслиги ҳақидаги талаблар ҳам қатъий қилиб белгиланди.

Вилоят адлия бошқармасида ўтказилган семинар тадбири ҳам юқоридаги қонуннинг вилоятдаги давлат бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва назорат қилувчи органлар томонидан ижро этилишини ўрганиш якунларига бағишланди.

Семинарда таъкидланганидек, вилоятдаги давлат бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва назорат қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ҳамда гербидан фойдаланиш, давлат рамзларини тегишли жойларда ўрнатиш, сақлаш, шунингдек, уларни идораларнинг расмий бланкалари ва гербли муҳрларида жойлаштиришда қонунбузилишларнинг олдини олиш муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда вилоятдаги давлат бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва назорат қилувчи идоралар вакилларига бу борада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилиб, унинг якунида давлат рамзларидан фойдаланишда қонун талабларига риоя этилиши юзасидан тегишли таклиф ва тавсияларни ўз ичига олган зарур кўрсатмалар берилди.