Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни китоб байрамига уланиб кетди


Куни кеча Гулистон шаҳар “Маданият ва истироҳат” боғида 1 июнь – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Вилоят адлия бошқармаси, “Соғлом авлод учун” ҳайрия жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ, Маданият ва спорт ишлари ва Халқ таълими бошқармалари томонидан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида болалар томонидан тайёрланган бадиий ва ижодий ишлар, расмлар кўргазмаси ва бошқа викториналар ташкил этилди.1.jpg

Вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбирда иштирок этаётган болаларга, 1 – июнь халқаро бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги БМТ конвенциясининг Ўзбекистондаги аҳамияти” мавзусидаги 3500 та буклетлари тарқатилди.

Адабиёт сеҳрли уммонга ўхшайди, унинг мавжларида кўплаб адибу-шоирларимиз қалам тебратади. Уларнинг самарали меҳнатларининг маҳсули, бугунги ёшларимизнинг ақл идроки ва билим тафаккурида намоён бўлади, ушбу ажойиб кун китоб байрами тантаналарига уланиб кетди,

Китоб ёш авлодни маънан баркамол, ақлан етук бўлиб вояга етишида муҳим омил вазифасини ўтайди. “Болалар китоби” 2-Республика фестивали вилоятимизнинг барча аҳолиси ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда. “Соғлом ва маънавий етук авлод-юрт келажаги” шиори остида ташкил қилинган фестивалга ташкилочилар томонидан жиддий тайёргарлик кўрилди. Истирохат боғи фестивал рамзи туширилган байроқчалар, турли босма маҳсулотлар китоб ва китобхонлик маданияти тарғиботига оид улуғ аллома ва адибларимиз ўгитлари ёзилган тасвирий воситалар билан безатилди.

Фестивал доирасида болалар адабиётига ихтисослашган нашриётлар томонидан сўнгги йилларда нашр этилган мумтоз ва энг сара замонавий адабиётлар, ўқув маърифий китоблар, энсиклопедик луғат ва маълумотномалар намойиши тадбир қатнашчилари ва йиғилган меҳмонлар орасида катта қизиқиш уйғотди. “Адабиётга эътибор-келажакка эътибор”. Бугун иқтидорли ўғил қизларимиз, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида кўплаб ютуқларни қўлга киритмоқда.

“Болалар китоби” 2-Республика фестивалининг очилиш маросими катта тантана билан ташкил қилинди. Унда вилоятимизнинг кўзга кўринган ёзувчи ва шоирлари ўзларини табрик сўзлари ва ижод намуналари билан иштирок этиб кечага ўзгача файз беришди. Шу билан бирга турли болалар санъат гуруҳларининг ҳамда ёш истеъдод сохибларининг чиқиши кечага янада байрамона тус бағишлади.

Тадбир давомида “Баркамол авлод” болалар марказлари қошидаги тўгарак аъзоларининг ижодий кўргазмалари намойиш қилиниб, ундаги заргарлик ва наққошлик намуналари томошабинларнинг эътирофига сазовор бўлди.

1.jpgГулистон шаҳар Болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Шодиёна” дуторчи қизлар гуруҳи ўзларининг миллий ижросидаги куй-қўшиқлари билан фестивалнинг янада жонли ва файзли бўлишини таъминлади.

Шу куни “Маданият ва истироҳат боғи” ховлиси янада файзли бўлди.Барчанинг юз- кўзидан байрам шукуҳи сезилиб турарди. Айниқса, янги бадиий ва илмий асарлар кўргазмаси ташкил қилинган худудлар ўқувчи ёшлар билан гавжум бўлиб, уларнинг китобга бўлган мехр-муҳаббатини кўриб кўнглимиз тоғдек кўтарилди.

Ёшларнинг бугунги кундаги асосий вазифаси замонавий билимларига эга бўлиб, жахон илмий ҳамжихатликда рақобатбардош бўлиш, жадаллик билан ривожланиб бораётган илм-фан ва технологиялар соҳасида замонавий талабларга жавоб бериш ва олинган натижаларни амалиётга татбиқ эта олишдан иборат. Ушбу муҳим вазифаларни амалга ошириш учун ёшлардан фаоллик ва жиддий меҳнат талаб этилади.

Соғлом ва маънавий етук авлод юрт келажаги. Бугун диёримиз тинч, осоийшта, барчанинг юз кўзида табассум, қалбида она ватанга муҳаббат туйғуси жўш урмоқда. Диёримизда мана шундай шодиёна ва тантанали кунлар кўпаяверсин, ҳалқимиз соғ-саломат, осмонимиз мусаффо бўлсин !