Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Англашув Меморандуми лойиҳаси муҳокамаси


2016 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлиги вакиллари ташриф буюрдилар.

1.jpg

Ўзбекистон делегациясига адлия вазири Музраф Икрамов, Саудия Арабистони делегациясига адлия вазири ўринбосари Юсуф бин Абдулазиз Аль-Фарраж раҳбарлик қилди.

Мазкур тадбирни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўзининг кириш сўзи билан очиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлиги вакилларига бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий – ижтимоий ва суд-ҳуқуқ ислоҳатлари ҳамда икки давлат ўртасида савдо-сотиқ, иқтисодиёт,1.jpg фан ва техника, маданият, спорт ва ёшлар сиёсатига оид, шунингдек икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш, инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Учрашувда меҳмонлар давлатимизнинг миллий ҳуқуқ тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий фаолияти ва йўналишлари билан таништирилдилар.

1.jpgШундан сўнг, Саудия Арабистони делегацияси раҳбари, Саудия Арабистони Подшоҳлиги адлия вазирининг ўринбосари Юсуф бин Абдулазиз Аль-Фарраж Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ва делегациясига юксак эҳтиром ва эътибор учун чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари, Саудия Арабистони Подшоҳлиги адлия вазирлигининг асосий фаолияти ва йўналишлари тўғрисида сўзлаб берди.

1.jpg

Музокаралар дўстона ва амалий руҳида ўтказилди. Томонлар ҳар иккала давлат адлия вазирликлари ҳамкорлиги бўйича Меморандум лойиҳаси келишувига эришдилар ва лойиҳа делегация раҳбарлари томонидан маъқулланди.

Музокалар якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлиги вакиллари иштирокида икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасидаги англашув Меморандуми лойиҳасининг муҳокамаси бўйича келишув баённомаси имзоланди.