Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Фермерлик фаолияти қонун ҳимоясида


Сирдарё вилояти адлия бошқармасида “Фермерлик фаолияти қонун ҳимоясида” мавзусидасеминар йиғилиши ўтказилди. 1.jpgСеминарда фермер хўжаликларга тақдим қилинган имтиёзлар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар тўғрисида хабардор этилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 декабрдаги Қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги Қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби 1.jpgтўғрисидаги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги билан тасдиқланган Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомларга киритилган ўзгартиришлар баён этилди.

Шунингдек, мамлакатимизда бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари бўлмиш фермер хўжаликларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида адлия органларига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб бир қатор ишлар амалга оширилганлиги бўйича маълумотлар берилди.

Семинар якунида фермерлик фаолиятини юритишда келиб чиқаётган муаммолар юзасидан берилган саволларга тегишли соҳа мутахасислари томонидан жавоб берилди.