Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 23 апрелдан 29 апрелгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 8 апрелдаги 73-Н-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1186-10 (2016 йил 2 майдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 18 апрелдаги 25-сон «Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2593-1 (2016 йил 2 майдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 30 мартдаги 178-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2016 йил 27 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2516-2 (2016 йил 2 майдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 15 апрелдаги 01-02/8-24-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровни қўллаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 27 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 757-2 (2016 йил 2 майдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 18 апрелдаги 01-02/16-26-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 27 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1269-3 (2016 йил 2 майдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 18 апрелдаги 01-02/16-28-сон «Божхона органлари томонидан товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият номенклатурасига мувофиқлигини таснифлаш тўғрисидаги дастлабки қарор қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 27 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1190-2 (2016 йил 2 майдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 28 апрелдаги 100-мҳ-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларнинг 92-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 28 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2352-5 (2016 йил 2 майдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 28 апрелдаги 101-мҳ-сон «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғи. 2016 йил 28 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 102-1 (2016 йил 2 майдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг «Божхона органлари томонидан товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият номенклатурасига мувофиқлигини таснифлаш тўғрисидаги дастлабки қарор қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1190, 2002 йил 20 ноябрь), шунингдек унга ўзгартириш (рўйхат рақами 1190-1, 2011 йил 12 июль).

Адлия вазирининг 2016 йил 27 апрелдаги 99-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси парвозларини қидириш ва авария-қутқариш таъминоти бўйича қўлланма (рўйхат рақами 102, 1994 йил 28 сентябрь).

Адлия вазирининг 2016 йил 28 апрелдаги 101-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.