Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

“Ягона дарча” марказлари фаолиятини янада такомилаштириш


Жорий йилнинг 1 январидан эътиборан мамлакатимизнинг барча ҳудудида тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолият бошлади. 1.jpgАйни пайтда вилоятимиздаги фаолият юритаётган “Ягона дарча” марказлари ходимларига мутасадди ташкилотлар томонидан жойларда ишларни қандай ташкил этиш борасида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Ташкилотлар ходимлари билан биргаликда тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда.

Президентимизнинг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора – тадбирлари тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ, вилоятимизда ташкил этилган шундай муассасалар ишбилармонларга яқиндан кўмак бериб келмоқда. Куни кеча Сирдарё вилоятида Республика адлия вазирлиги ташаббуси билан Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ягона дарча” фаолиятига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирда вилоятимизда мавжуд “Ягона дарча” марказлари ходимлари, вилоят Архив, банк вакиллари, тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

1.jpgСеминарда “Ягона дарча” марказлари орқали қулайликлар, имкониятлар хақида фикр юритилди. Шунингдек, қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси “Lex.uz” билан ишлаш амалиётини “ягона дарча” марказлари ходимларига тушунтириш, уларнинг фаолиятларидаги мавжуд муаммо ва камчиликлари юзасидан таклифларни эшитиш ҳамда қўлланма тақдимоти бўйича вазирлик ходимларидан иборат таркибда жойларга чиқиш графиги тасдиқлаб олинди.

Семинар якунида мавзу юзасидан савол – жавоблар бўлиб ўтди. “Тадбиркорлик субъектлари “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид қўлланма марказ ходимларига тарқатилди.