Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Соғлом бола – соғлом келажак


Яқинда Оқолтин ва Сардоба туман давлат нотариал идоралари ҳамда ФХДЁ бўлимлари билан биргаликда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан семинар ташкил этилди. 1.jpg

Унда вилоятнинг чекка ҳудудларида мураккаб иқлим шароитида яшайдиган аҳоли, аввало аёллар учун ижтимоий, маиший, тиббий нуқтаи назардан зарур шароитларни яратиш, тиббиёт муассасалари, перинатал марказларнинг моддий техника базасини уларнинг кадрлар салоҳиятини янада кучайтириш, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарасини ошириш, оилавий шифокорлар малакасини юксалтириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Оқолтин туманида “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан Оқолтин ва Сардоба туман давлат нотариал идоралари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари билан биргаликда “Энг яхши нотариал идора”, “Энг яхши ФҲДЁ бўлими” кўрик танлови Оқолтин саноат касб – ҳунар коллежи бир гуруҳ талаба ёшларининг саҳна кўриниши билан бошланди.

Ўқувчи ёшлар ижросида “ Соғлом она ва бола йили” Дастурининг мазмун моҳиятини, оилада соғлом муҳитни яратиш ва эрта турмуш ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, соғлом турмуш тарзига риоя этиш,1.jpg “2015 – 2016 йилда касб – ҳунар коллежлари битирувчиларига имтиёзи кредитлар ажратиш ва уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида”, “Кафиллик шартномаларида нотариал идоранинг ўрни” мавзуларида саҳна кўринишлари семинар иштирокчиларига намойиш этилди.

Семинар якунида Оқолтин ва Сардоба туман давлат нотариал идоралари ҳамда ФҲДЁ бўлимларининг “2015-2016 йиллар давомида юритилган иш ҳужжатлари вилоят адлия бошқармаси ходимлари, вилоятдаги барча туман, шахар давлат нотариал идоралари нотариуслари, туман, шахар ФХДЁ бўлимлари мудиралари томонидан ўрганилиб, фикр ва мулоҳазалар билдирилди ҳамда ўзаро тажриба алмашилди.