Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 9апрелдан 15 апрелгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлигининг 2016 йил 25 мартдаги 2016-15, 18-сон «Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 11 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2200-6 (2016 йил 18 апрелдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 31 мартдаги 01-02/8-20-сон «Товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган жойлардан ташқарида ва божхона органларининг белгиланган иш вақтидан ташқари вақтда божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун божхона йиғимларини ундириш тартибининг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 11 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 925-4 (2016 йил 21 апрелдан кучга киради).

3. Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 31 мартдаги 01/20-26/31-сон «Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомнинг 16-бандига қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 11 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1024-8 (2016 йил 18 июлдан кучга киради).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 30 мартдаги 01-02/12-15-сон «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида товарларни расмийлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш қоидалари тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 12 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2154-1 (2016 йил 21 апрелдан кучга киради).

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 30 мартдаги 01-02/12-18-сон «Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 12 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2418-3 (2016 йил 21 апрелдан кучга киради).

6. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 4 апрелдаги 49-сон «Кексаларни соғломлаштириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича нодавлат пансионатлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг намунавий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2016 йил 12 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2777 (2016 йил 18 июлдан кучга киради).

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 30 мартдаги 01-02/12-19-сон «Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 12 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2778 (2016 йил 21 апрелдан кучга киради).

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 9 апрелдаги 01-02/12-21-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган шахсларни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 12 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1307-4 (2016 йил 21 апрелдан кучга киради).

9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/14-сон «Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2364-2 (2016 йил 18 апрелдан кучга кирди).

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-14-сон «Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2714-1 (2016 йил 21 апрелдан кучга киради).

11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сон «Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 14 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2525-2 (2016 йил 21 апрелдан кучга киради).