Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Маҳалла сайлови — муҳим ижтимоий-сиёсий жараён


Гулистонда “Фукаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслахатчилари сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзуида вилоят ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслахатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси аъзолари, 189 та маҳалла, 67 та қишлоқ, 10 та шаҳарча фуқаро йиғинларида тузилган ишчи гурухлари раислари, шунингдек, оммавий-аxборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.1.jpg

Семинарни xалқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслахатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раиси Камолиддин Оқбўтаев бошқарди.

Тадбирда қайд этилганидек шу йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслахатчилари сайловига тайёргарлик кўриш хамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида май-июн ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслахатчилари сайлови ўтказилади.

2015 йилнинг 13 сентятбр куни бўлиб ўтган xалқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 18-сессиясида 15 кишидан иборат кўмаклашувчи комиссия таркиби ва тадбирлар режаси тасдиқланган эди.

Мазкур масала 15-18 март кунлари вилоятимизнинг 8 та тумани ва 3 та шаҳрида бўлиб ўтган xалқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг сессияларида ҳам кўриб чикилиб, тегишли қарорлар қабул килинди, кўмаклашувчи комиссиялар тузилди.

Тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ, вилоятдаги барча 266 та маҳалла, қишлоқ ва шаҳарча фуқаро йиғинларида Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслахатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гурухлари шакиллантирилди.

Бир сўз билан айтганда, вилоятда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов кампанияси бошланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Xалқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслахатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси хамкорликда ўқув-семинар ўтказилди.

1.jpgЎқув-семинарда сайловнинг моҳияти, ўзига хос xусусиятлари хақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг назорат-аҳборот бўлими мудири Абдурахмон Бобоев маъруза килди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши кўмаклашувчи комиссияси аъзоси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг килиш мустақил институти вилоят филиали директори Солижон Кудратов ўтган сайлов жараёнида йўл қўйилган xато ва камчиликлар такрорланмаслиги, хар бир номзоднинг дастури бўлиши, сайлов жараёнлари очиқ ва шаффоф бўлиши кераклиги хақида тўxталди.

Гулистон шаҳридаги “Шодлик” маҳалласи ишчи гурухи раиси Комилжон Хаитбоев иш Сенат томонидан тарқатилган кўлланмалар асосида ташкил этилаётгани, ишчи гурухининг бугунги фаолияти, номзодларга кўйиладиган талаблар, иш юритиш хақида гапирди.