Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Соғлом турмуш тарзи иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади


1.jpgЖорий йилнинг 9 апрель куни Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси биносида, Буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йиллик юбилейи муносабати билан бошқарма ва унинг тизимидаги ДНИ ва ФҲДЁ органлари ходимлари ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Қадимий ақл-идрок ўйини саналган шахмат ва шашкани маънавиятимизнинг бир бўлаги сифатида эъзозлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккур даражасини ўстириш, адлия органларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, аҳоли ва ёшларни, айниқса аёлларни спортнинг жисмоний тарбия ҳамда оммавий турларига жалб этиш, улар ўртасида бирдамликни таъминлаш ва ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйишга хизмат қилади.

1.jpgМазкур спорт мусобақасида жами 37 нафар ходимлар иштирок этишди. Мусобақани ҳолисона ва тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказиш учун Гулистон олимпия захиралари коллежидан 3 нафар малакали ҳакамлар жалб этилди.

Белашув жуда қизиқарли ва қизғин тарзда бўлиб ўтиб, унинг якунида эркаклар ўртасида стол тенниси, шахмат, шашка ва аёллар ўртасида шашка бўйича 1, 2 ва 3-ўрин соҳиблари жами 12 нафар совриндорлар аниқланди.

Мусобақа ғолибларига Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан диплом ва эсталик совғалар топширилди.