Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Қонун ижодкорлиги, ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, уларни қабул қилгандан кейин жойларга етказиш ва ижросини таъминлаш — муҳим масала


Бугунги кунда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига республика раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Зеро, қонунларнинг халқчил, хаётий бўлиши уларнинг ижроси таъминланиши кўп жихатдан жойлардаги махаллий давлат ҳокимияти органларининг халқнинг ичига кириб бориши, мавжуд муаммоларни аниқлаши ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга таклифлар тайёрлаши ва киритишига боғлиқ.

1.jpg

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳам норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, давлат ва жамият қурилиши соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади. Бу йўналишда тизимли равишда изчил фаолият олиб борилмоқда.

Адлия вазирлигида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2016 йил 16 мартдаги “Жиззах ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари раҳбарларининг қонун ижодкорлиги, қабул қилинган қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш юзасидан ўрни ва маъсулияти тўғрисида”ги 24-сон баёнининг ижросига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Жиззах ва Бухоро вилоят ҳокимликларининг ушбу масалага масъул мансабдор шахслари ва вазирлик тегишли бошқармаларининг ходимлари иштирок этдилар. Учрашувда қайд этилганидек, ушбу ҳужжатда юқорида номлари тилга олинган вилоятлар ҳокимликларининг норма ижодкорлиги, қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, уларнинг ижросини таъминлаш борасидаги фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган, танқидий таҳлил қилинган ва бир қатор камчиликлар аниқланган эди.

Мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш ва бу йўналишда намунавий тизим ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш хамда унда бир қатор тадбирларни амалга ошириш масаласи Адлия вазирлигида бўлиб ўтган мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

1.jpg

Ўрганишлар таҳлилидан келиб чиқиб Адлия вазирлиги мутахассислари кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва намунавий тизим ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда Жиззах ва Бухоро вилоят хокимликларига услубий ёрдам кўрсатдилар. Бир қатор таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, ҳукуматнинг қонун ижодкорлиги дастурига киритиш учун таклифларни шакллантириш, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижросини ташкил этиш, уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш, шунингдек қонунийликни мустаҳкамлашда юридик хизматнинг ролини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Учрашувда иштирокчилари томонидан тегишли тадбирларни амалга ошириш механизмлари, ижро муддатлари ва масъул ижрочиларни белгилаб олган ҳолда ҳокимликларнинг тегишли худудий адлия органлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Белгиланган вазифаларни амалга оширишда аҳолининг ва ижрочиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга етказишда маърифий тарғиботнинг таъсирчан усулларидан фойдаланиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.