Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 2апрелдан 8 апрелгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сонли «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 6 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2773 (2016 йил 21 апрелдан кучга киради).

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 6 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2774 (2016 йил 21 апрелдан кучга киради).

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 3 мартдаги 10, 2016-06-сонли «Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 7 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2775 (2016 йил 11 апрелдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 10 мартдаги 15-сонли «Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2016 йил 7 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2146-5 (2016 йил 11 апрелдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 16 мартдаги 14, 2016-07-сонли «Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 7 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2195-2 (2016 йил 11 апрелдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-17-сонли «Импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 7 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2419-2 (2016 йил 21 апрелдан кучга киради).

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 5 мартдаги 5, 6/1-сонли «Ўзбекистон Республикаси давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқаришнинг асосий шартларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 524-1 (2016 йил 11 апрелдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 25 мартдаги 31-сонли «Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини юритиш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2776 (2016 йил 11 апрелдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг «Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1807, 2008 йил 16 май) шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1807-1, 2009 йил 15 январь), (рўйхат рақами 1807-2, 2013 йил 21 июнь), (рўйхат рақами 1807-3, 2014 йил 28 март), (рўйхат рақами 1807-4, 2015 йил 18 июнь).

Адлия вазирининг 2016 йил 7 апрелдаги 65-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.