Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 26 мартдан 1 апрелгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 2016 йил 22 мартдаги 13/16-сон «Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 29 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2770 (2016 йил 4 апрелдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 мартдаги 17-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 30 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2101-3 (2016 йил 4 апрелдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сон «Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 30 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2771 (2016 йил 4 апрелдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 24 мартдаги 21-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақларини юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 30 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2772 (2016 йил 4 апрелдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 9 мартдаги 13, 2016-11-сон «Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 31 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2095-4 (2016 йил 4 апрелдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ, 12-сон «Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 1 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1898-3 (2016 йил 4 апрелдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг «Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2677, 2015 йил 29 май);

Адлия вазирининг 2016 йил 29 мартдаги 57-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2101, 2010 йил 26 апрель), «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқнинг баъзи бандларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2101-1, 2012 йил 3 февраль), (рўйхат рақами 2101-2, 2014 йил 10 январь) буйруқлари;

Адлия вазирининг 2016 йил 30 мартдаги 58-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2414, 2013 йил 18 январь);

Адлия вазирининг 2016 йил 30 мартдаги 60-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.