Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Адлия бошқармаси янги бинода


1.jpgАдлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш бўйича қабул қилинган дастурлар асосида тизимда қўплаб замонавий бинолар барпо этилмоқда.

Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг янги қурилган биноси шундай, замонавий, қулай ва кўркам иншоотлардан бири бўлди. Ушбу янги бинонинг очилиш маросимида вилоят ҳокими, давлат бошқаруви ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бошлиқлари, адлия органлари фаҳрийлари ва ходимлар иштирок этдилар. Унда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашда Адлия органлари фаолиятининг ўзига муҳим ўрин тутиши, ушбу янги бинода фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда Адлия органлари ходимларига барча зарур шароитлар яратилганлиги қайд этилди.

Замонавий ҳамда миллий архитектура уйғунлигида қад ростлаган кўркам янги бино Гулистон шаҳри аҳолисига, шу кунларда қутлуғ қадамлари билан диёримизга кириб келган, баҳор, яшариш ва янгиланиш рамзи, шарқона янги йил “Наврўз” умумхалқ байрамига муносиб совға бўлиб, Гулистоннинг ўз номига монанд шаҳарга айланишига муносиб ҳисса қўшди.

Ушбу муҳташам бинода 4 миллиард 13 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

1.jpgБошқарманинг янги биноси тегишли анжомлар, алоқа ва коммуникация воситалари билан жиҳозланган. Ўз навбатида, бино атрофи ободонлаштирилиб, манзарали дарахт кўчатлари ва гуллар ўтқазилди. Бино уч қаватдан иборат бўлиб унинг ертўла қисмида ходимлар учун ошхона ҳамда спорт зали ва бошқа шароитлар яратилган. Бинода 2 та мажлислар 
зали мавжуд.

Янги бино адлия бошқармаси ходимларини вилоятда қонунийликни таъминлаш, аҳолига сифатли ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда, яратилган қулай шароитлардан руҳланиб, янада куч-ғайрат ва шижоат билан ишлашга ундайди.