Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ГАРОВИ


Шиддат билан ўзгариб бораётган бугунги замонда ҳар бир демократик давлат ўз фуқароларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти юқори бўлган фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштироки юқори бўлади. 1.jpg

Жамият ва давлат тараққиётининг ҳозирги ҳолати ҳуқуқий муносабатлар барча иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини, ҳуқуқий саводхонлигини ҳар томонлама оширишни талаб қилмоқда. Ҳуқуқий маданият ҳуқуқий билим, ҳуқуқий эътиқод ва изчил амалий фаолият мажмуи сифатида жамият ва давлат олдида турган вазифаларнинг муваффақиятли ҳал этилишини таъминлайди.

Бугунги кунда бир қатор ривожланган демократик давлатлар қатори Ўзбекистон ҳам бу жараёнга алоҳида эътибор қаратган бўлиб, бу борада амалга оширилаётган ижобий ишлар бугунги кунда ўз самарасини кўрсатмоқда.

Шу боис жамият аъзоларини ислоҳотларнинг моҳияти билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида зарур маълумотларни етказиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан таниқли ҳуқуқшунос олимлар, амалиётчилар ва экспертлардан иборат Республика тарғибот гуруҳининг навбатдаги учрашуви Сирдарё вилоятида ташкил этилди. Тадбирда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, давлат бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, корхона, муассаса ва ташкилотлари, ҳудуддаги мактаб, академик лицей, коллеж ва олий таълим муассасаларининг маънавий-маърифий, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимлари ҳамда ҳудудий тарғиботчилар иштирок этдилар.

Анжуманда таъкидланганидек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, қулай меҳнат шароитлари яратиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, барча миллат ва элат вакилларининг ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириши, миллий қадриятлари ва маданий меросини асраб-авайлаши учун зарур шарт-шароит яратишга доир мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган.

Юксак ҳуқуқий маданият демократик жамият пойдевори ҳамда ҳуқуқий тизим етуклигининг ифодасидир. У жамиятдаги турли хил ҳаётий жараёнларга фаол таъсир кўрсатувчи, фуқароларнинг, барча ижтимоий гуруҳларнинг жипслашувига кўмаклашувчи, жамиятнинг яхлитлиги ҳамда батартиблигини таъминловчи ва мустаҳкамловчи омилдир. Қонунни ҳурмат қилиш ҳуқуқий жамиятнинг, сиёсий ва ҳуқуқий тизимлар самарали фаолият кўрсатишининг асосий талабларидан бири ҳисобланади.

1.jpgДавлат бошқарув органлари томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини мувофиқлаштириб бориш борасида вилоятнинг таълим муассасалари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, жамоат нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этишда айрим ташкилотлар томонидан камчиликларга йўл қўйилаётганлиги, ҳисоботни тақдим қилмаслик, ўз вақтида тақдим қилмаслик ёки нотўғри тақдим қилиш ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтилиб, келгусида камчиликларни бартараф этиш юзасидан семинар иштирокчиларига зарур тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, мулоқотда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳамда унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида аниқ мисоллар келтирилди, ўзаро фикр алмашилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ўқув семинари доирасида тарғибот гуруҳи аъзолари таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтларининг маънавият, ҳуқуқий маърифат бўйича мутахассислари учун “маҳорат дарслари”ни ўтказдилар.

Бундай семинарлар мамалакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда.