Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 5 мартдан 11 мартгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 11, 2016-08-сон «Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёни қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси ҳажми бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2766 (2016 йил 14 мартдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 февралдаги 1, 338-В-сон «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбий хизматчилари пул таъминотининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкида очилган омонат ҳисобварақларига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2767 (2016 йил 14 мартдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 9 мартдаги 72-н-сон «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғи.

2016 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2768 (2016 йил 14 мартдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг «Учишга яроқлилик сертификатини бериш» (ЎзР АҚ-30) Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1225, 2003 йил 5 март), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1225-1, 2005 йил 29 март), (рўйхат рақами 1225-2, 2008 йил 27 декабрь), (рўйхат рақами 1225-3, 2012 йил 15 август);

2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг «Фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш» (ЎзР АҚ-45) Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1239, 2003 йил 29 апрель), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1239-1, 2004 йил 13 декабрь), (рўйхат рақами 1239-2, 2007 йил 12 сентябрь), (рўйхат рақами 1239-3, 2011 йил 3 март), (рўйхат рақами 1239-4, 2014 йил 29 май);

3. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларига шовқинлар бўйича сертификат бериш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1360, 2004 йил 20 май), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1360-1, 2006 йил 12 январь), (рўйхат рақами 1360-2, 2010 йил 29 июнь), (рўйхат рақами 1360-3, 2014 йил 29 май);

4. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларининг радиожиҳозларига сертификат бериш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1428, 2004 йил 26 ноябрь), шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 1428-1, 2007 йил 12 февраль), (рўйхат рақами 1428-2, 2012 йил 2 ноябрь), (рўйхат рақами 1428-3, 2014 йил 29 май).

Адлия вазирининг 2016 йил 11 мартдаги 48-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.