Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ГЎЗАЛЛИК БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНДИ


1.jpg

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Адлия вазири ўринбосари А.Усманов баҳор, яшариш ва гўзаллик айёми билан жамоада меҳнат қилаётган хотин-қизларни вазирлик раҳбарияти номидан муборакбод этди.

Таъкидланганидек, барча замонларда ҳам аёллар ҳамиша ҳурмат ва эъзозда бўлиб келишган. Чунки аёллар нафақат бугунги кунимизнинг мазмуни, балки эртанги кунимиз давомчилари, келажак авлоднинг яратувчиларидир. Халқаро хотин-қизлар байрами ҳам аёлларга бўлган эътиборнинг ёрқин бир ифодасидир.

Бу кўҳна дунёни абадий ёритиб турадиган вафо, меҳр-муҳаббат, севги ва садоқат тушунчалари ҳам аёл қалбидан нур олади. Чунки, буюк зотларнинг қай бири аёл зотини нечоғлик улуғламасинлар унинг гўзаллиги, жозибаси олдидаги ҳайратлари янада юксалаверган.

Оила бекалигини уддалаб, рўзғорни ҳам эплаб давлат ва жамият бошқарувини оласизми,1.jpg илм-фан соҳасими ёки таълим-тарбия, маданият, тиббиёт соҳасини оласизми барча-барча тармоқларда аёлларимиз, опа-сингилларимизнинг фаол иштирок этиб, фидокорона меҳнат қилишаётганлигини кўрамиз.

Муҳтарам Президентимиз ҳам доимо ўз маърузаларида, аёлларга юксак ҳурмат ва эҳтиром билдириб, ҳаётимизни янада обод ва фаровон қилишда, қайси соҳа бўлмасин, аёлларнинг қўшаётган беқиёс ҳиссасини алоҳида эътироф этадилар.

Қолаверса, Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги ҳамда бу борада алоҳида дастурнинг қабул қилинганлиги аёлларимизга эътиборнинг давлат сиёсати даражасидаги эътирофидир.

Тинч ва осойишта ҳаётнинг, меҳр-оқибат, шафқат ва мурувват туйғуларининг қадрига етадиган жонкуяр ва оқила аёлларимизнинг оила ва маҳаллада, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ҳамда ҳамжиҳатлик, файзу-барака, соғлом муҳитни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари ҳар қанча эътирофга лойиқ.

1.jpg

Байрам тадбирида сўзга чиққанлар, аёл эъзоз топган, эъзоз топаётган жамият ўз-ўзидан тараққийэтишини таъкидлаб баҳор элчиси бўлган байрам билан ўзларининг самимий тилакларини изҳор этишди.

Адлия органлари ва муассасаларида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида бирдек масъулиятни ўз зиммасига олган азиз хотин-қизларимизнинг самарали меҳнати ётганлиги алоҳида қайд этилди.

Сўнгги икки йили давомида тизимда самарали меҳнати ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун 10 нафардан ортиқ ҳамкасб аёлларимизнинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганликлари қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида фаолият кўрсатаётган аёлларга ҳурмат ва эътибор рамзи эканлиги таъкидланди.