Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 20 февралдан 26 февралгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 22 февралдаги 40-мҳ-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 22 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2352-4 (2016 йил 29 февралдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 28 январдаги 2, 2016-03-сон «Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 24 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2765 (2016 йил 29 февралдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/2-сон «Банкларнинг депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 25 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1859-3 (2016 йил 29 февралдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сон «Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 25 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2443-1 (2016 йил 29 февралдан кучга кирди).