Янгиликлар
Обод турмуш таянчи
Сардоба қурилиш ва коммунал хизмат касб-ҳунар коллежида битирувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тадбир уюштирилди.
Сардоба қурилиш ва коммунал хизмат касб-ҳунар коллежини бу йил тўрт йўналиш бўйича 127 нафар ўқувчилар битирмоқда. Ҳозирги кунгача битирувчиларнинг 106 нафари уч томонлама шартномаларни имзолашдилар.
Тадбирда тўртта гуруҳ ўзаро баҳсга киришди. Улар дастлаб коллеж ҳаёти ҳақида йиғилганларга маълумот беришди.
Кейинги шартда бўлажак тикувчи қизларнинг бешик анжомлари ҳамда дўппи тикиш санъатини қай даражада эгаллаганлиги синовдан ўтказилди. Қизлар ўзлари тиккан дўппиларни таърифлаб беришди. Бешикни қандай безаш кераклигини кўргазмали тарзда намойиш қилишди. Коллежни битираётган қизлар ўз касбларини пухта эгаллаш билан бирга катта ҳаётга ҳам тайёргарлик кўришмоқда.
Тадбирда ўқувчилар Сардоба туманида кенг тарқалган қўшиқ ва лапарлардан ҳам йиғилганлар эътиборига намойиш қилишди.
Газмоллардан атиргуллар ясаш шарти қизларнинг юксак диди ва маҳоратидан дарак берди. Айникса, "Дизайнерлар"Битирувчи-2013 гуруҳи ясаган гулдастада атиргулга қўниб турган ошиқ булбулнинг тасвири барчани лол қолдирди.
Сўнгги шартда қизлар ўзлари тиккан либосларни кенг намойиш қилдилар. Бундан ташқари, тикувчи қизлар аёлларимизнинг қадимий либослари ва бошқа буюмларини ҳам намойиш қилишди.
Тадбирда коллеж касаба уюшма қўмитаси томонидан ишлаб чиқариш таълими усталари Фаҳрий ёрликлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбирда ўқув амалиёти ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этган ўқувчиларга ҳам коллеж маъмуриятининг Фаҳрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, коллеж маъмурияти ва касаба уюшмасининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.