Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 6 февралдан 12февралгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2016 йил 14 январдаги 2016-01-сон«Ҳужжатли қимматбаҳо қоғозларни йўқ қилиш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи.

2016 йил 9февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1125-2 (2016 йил 15 февралдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг2016 йил 27 январдаги 3-Б-сон «Радиоэлектрон ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 9февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2762 (2016 йил 15 февралдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 31 декабрдаги 28-мҳ, 46, 61-қ/қ-сон «Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 10февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2763 (2016 йил 15 февралдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг2016 йил 2 февралдаги 41-сон«Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомнинг 41-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 10февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1626-8 (2016 йил 15 февралдан кучга кирди).