Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

ЮРИДИК ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИ


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ташаббуси билан ҳудудий адлия органларида “Давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари - мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари”га бағишланган семинарлар ташкил этилмоқда. 1.jpg

Ана шундай семинарнинг навбатдагиси Сирдарё вилоят адлия бошқармасида бўлиб ўтди. Тадбирда Адлия вазирлиги, вилоят адлия бошқармаси маъсул ходимлари шунингдек, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Ташкулов очиб, давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, юридик хизматнинг бошқарувдаги ролини янада ошириш ва уни ривожлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилганлигини, ҳукуматимиз томонидан юридик хизмат ходимлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлигини, юридик хизмат фаолиятида мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари хусусида сўз юритди.

Энг асосий ишлардан яна бири – юридик хизматнинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи қонун ҳужжатлари замон талаблари асосида қайта кўриб чиқилганлиги таъкидланди.

1.jpgСеминарда вилоятдаги Давлат органларида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари - мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари хусусида оммавий ахборот воситалари вакилларига батафсил маълумотлар берилди.

Иштирокчилар томонидан юридик хизмати ходимларининг ўз фаолиятлари самарадорлигини янада ошириш, бу борадаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида вилоят адлия бошқармаси Давлат органларида юридик хизмат сифатини яхшилаш бўйича масъулиятни янада ошириб, ҳамжиҳатлик билан ишлаш, қўйилган мақсадларга эришиш кераклиги, бу борада Адлия бошқармаси бор имкониятини сафарбар этиши таъкидланди.