Янгиликлар
Қонунлар маҳиятига бағишланди
Сирдарё вилоятнинг барча тумани ва шаҳарларидаги касб-ҳунар коллежларида “Фуқаролар йиғинлари ходимлари учун ўқув-семинарлар ташкил этилди.
Унда вилоят адлия бошқармасининг масъул ходимлари барча ҳудудларга 2 нафардан бириктирилди ҳамда туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлими мудиралари ва давлат нотариал идораси нотариуслари белгиланган мавзуларда ўз маърузалари билан иштирок этишди. Оила институтининг ҳуқуқий асослари, балоғат ёшига етмаганлар ўртасида туғриқлар, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, шаърий никоҳ, оилавий ажримлар каби салбий ҳолатларнинг олдини олишда фуқаролар йиғинлари фаоллари олдида турган долзарб мавзуларда, давлат нотариал идораси нотариуслари “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти, унда белгиланган устувор йўналишлар ҳақида ҚФЙ ва МФЙлар раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларига батафсил тушунтириш бериб ўтдилар.
Интерфаол усулда ўтказилган ўқув машғулотларнинг дастлабки кунида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси, “Юксак маънавият-енгилмас куч” асари, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига боғишланган тантанали маросимдаги “Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш–бизнинг бош мақсадимиздир” номли маърузасининг мазмун-моҳияти, улардаги асосий ғоялар ва устувор вазифаларни фуқаролар йиғинлари ходимлари томонидан маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилишни самарали ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.
Фуқаролар йиғинлари фаоллари олдида турган муҳим вазифалардан бири-“Обод турмуш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашдир. Бу борада соҳа мутахассислари томонидан маҳалла ходимларига зарур тушунча ва тавсиялар берилди.
Уч кун давом этган ўқув машғулотларида янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун-моҳияти, уларда белгиланган ваколатларни амалга ошириш механизмлари, ушбу норматив–ҳуқуқий ҳужжатларни ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинлари ходимларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳамда сайловни ташкил этиш, ўтказиш тартиби хусусида сўз юритилди.