Янгиликлар
Ҳуқуқий экспертиза-қонунийлик кафолати
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят, туман ва шаҳар барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари, умумий бўлим мудирлари ва ҳуқуқшунос маслаҳатчилари иштирокида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш шунингдек, қабул қилишда қонунчилик талабига риоя этилишидаги айрим муаммолар” мавзусида семинар ўтказилди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғи А.Ташқулов очиб, Сирдарё вилояти Адлия бошқармасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш шунингдек, қабул қилишда қонунчилик талабига риоя этилишидаги айрим муаммолар” юзасидан гапириб ўтиб, вилоят Адлия бошқармаси томонидан норма-ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг амалга оиширилган ишлари юзасидан бир қанча ютуқларга эришилган бўлишига қармасдан айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилаётганлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
Муҳтарам Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси Кониституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Қонун ва қонун ҳужжатларини қабул қилишда уларнинг умумий принцип ва механизмларини белгилаб қўйиш билан чегараланмаслик керак. Бу аввало олдимизда турган вазифаларимиз сари илгарилаб боришимизни таъминлаб бериши зарур.
Шунингдек, тадбирда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив хусусиятга эга бўлган қарорлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга масъул бўлган ходимлари шахсий жавобгарлигини янада ошириш, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини қатъий назорат остига олиш, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аҳоли ва ижрочиларга етказиш, қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини такомиллаштириш мақсадида адлия бошқармалари билан ҳамкорликда иш олиб боришни йўлга қўйиш, Янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти, мақсад ва вазифалари юзасидан аҳоли орасида кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот ишларини доимий равишда олиб борилишини амалиётга жорий этиш белгилаб ўтилди.