Bog'lanish

Telefon
(+998 67) 226-02-53

Elektron manzil
sirdaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2015 йил 26 декабрдан 31 декабргача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 ноябрдаги 141-мҳ-сон «Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.

2015 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2746 (2015 йил 31 декабрдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2015 йил 21 декабрдаги 27-мҳ, 106, 24, 10-сон «Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2577-1 (2015 йил 31 декабрдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 21 декабрдаги 107-сон «Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1806-3 (2016 йил 31 мартдан кучга киради).

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 21 декабрдаги 108, 2015-35, 01/19-26/25-сон «Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.

2015 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1842-4 (2016 йил 31 мартдан кучга киради).

5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 389-мҳ-сон «Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2149-6 (2015 йил 31 декабрдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 390-мҳ-сон «Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2151-3 (2015 йил 31 декабрдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 391-мҳ-сон «Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2165-6 (2016 йил 1 июлдан кучга киради).

8. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 25 декабрдаги 60-Б-сон «Ёруғлик манбалари ва ёруғлик-техника асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ходимлари учун‎ меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2747 (2015 йил 31 декабрдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 11 декабрдаги 697-сон «Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2015 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2748 (2016 йил 31 мартдан кучга киради).

10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 22 декабрдаги 59-қ/қ, 109-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари лавозимлари рўйхатига ҳамда Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари сони нисбатининг нормативларини белгилаш услубиётига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2015 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1288-3 (2015 йил 31 декабрдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг «2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 2636, 2014 йил 18 декабрь) ва «2015 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 2636-1, 2015 йил 8 январь) қарорлари.

Адлия вазирининг 2015 йил 13 ноябрдаги 345-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2632, 2014 йил 9 декабрь).

Адлия вазирининг 2015 йил 10 декабрдаги 362-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

3. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг «Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 2411, 2013 йил 15 январь) ва «Тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига «бир дарча» тамойили бўйича улаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги (рўйхат рақами 2411-1, 2013 йил 12 июль) буйруқлари

Адлия вазирининг 2015 йил 15 декабрдаги 373-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.